Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 24/06/2021 Банк-молия академияси Германияда ваколатхонасини очади
Банк-молия академияси Германияда ваколатхонасини очади

Банк-молия академияси 25 йилдан бери банклар ва молия институтлари учун менежерлар ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб келаётган базавий олий ўқув юртидир.

Академиянинг тўрт минг битирувчиси орасида йирик давлат ва хусусий банклар, ҳукумат идоралари, вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари бор.

Миллий Банк кўмагида Академия технология, илм-фан ва тадбиркорликни бирлаштирувчи, мамлакат ва бутун Марказий Осиё минтақасининг енг яхши онгини ўрганишга жалб қилувчи халқаро таълим марказини яратишни назарда тутувчи узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини амалга оширмоқда. 

Бугунги кунда ўқув бутунлай қайта ишлаб чиқилган инновацион таълим дастури бўйича олиб борилмоқда, унга кўра 50% дан ортиқ фанлар АҚШ, Швейцария ва Россиядан келган чет эллик ўқитувчи-амалиётчилар томонидан ўқитилади.  Академия талабалари рақамли банк ва молиявий технологияларга янгича ёндашувларни ўзлаштирмоқда.

Пандемияга қарамай, Академия халқаро алоқаларни фаол ривожлантирмоқда; Россия ва Қозоғистоннинг етакчи бизнес мактаблари билан ҳамкорлик тўғрисида Меморандумлар имзоланди.

Академиянинг халқаро алоқаларини ривожлантиришнинг янги босқичи Германия Федератив Республикасида ваколатхонасининг очилиши бўлади.

Германиянинг фан ва таълимдаги мухим ролини инобатга олган ҳолда, Академия Лейбниц номидаги Фанлараро тадқиқотлар институти билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Лейбниц номидаги Фанлараро тадқиқотлар институти (ЛИФИС) 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, ўз вазифасини умуман илм-фан соҳасида, хусусан Берлин Лейбниц илмий жамиятида, шунингдек, ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларида амалий алоқаларни бошлаш ва қўллаб-қувватлашда кўради. Шунингдек ЛИФИС чет эллик хамкорлар билан фанлараро мулоқотни ташкиллаштиради ва қўллаб-қувватлайди, долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммолар бўйича илмий консултациялар ўтказади.

ЛИФИС Европа қайта тикланадиган енергия ассоциацияси (ЕRЕC) ва Biocon Valley халқаро биотехнология кампанияси каби нуфузли ташкилотлар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳамкорлик тўғрисидаги битим Ўзбекистон ва Германия ўртасида илм-фан, таълим ва гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Банк-молия академияси ва Лейбниц номидаги Фанлараро тадқиқотлар институти мутахассисларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга имкон беради. Академия талабалари ва ўқитувчилари Германияда амалиёт ва малака ошириш учун юборилади.

Таъкидлаш жоизки, янги ўқув йилида Академия 400 нафар бакалавр ва магистрларни қабул қилади ва абитуриентларни рўйхатга олиш www.qabul.bfa.uz веб-сайтида аллақачон очиқлигини маълум қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг