Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди.
2019 йил февраль ойидан буён ДХХ раиси лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Абдусалом Азизов ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг бир қатор оммавий ахборот воситалари, жумладан Gazeta.uz ва Kun.uz хабар берди.
Абдусалом Азизов мазкур лавозимга тайинланишидан аввал, 2017 йил сентябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири сифатида фаолият юритган эди.
ДХХнинг янги раиси этиб Баҳодир Қурбонов тайинланди.
Баҳодир Қурбонов бу лавозимга тайинлангунга қадар, 2019 йил 11 февраль кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган.