Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Бугун Тошкентда йирик мусобақалардан бири бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги старт олди. Бироз аввал пойтахтимиздаги Гимнастика саройида мазкур мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон гимнастика федерациясининг мутасаддилари, спорт жамоатчилиги ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Ушбу нафис спорт турининг очилиш маросими ҳам ўзининг жазибадорлиги билан мухлислар олқишига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон кубоги босқичида дунёнинг 23 мамлакатидан 80 га яқин спортчилар иштирок этишмоқда. Мусобақа 21 апрелга қадар давом этади.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.