Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 04/05/2019 БААнинг Мубдала ва Масдар компаниялари қатор лойиҳаларни амалга ошириш ниятида
BAAning Mubdala va Masdar kompaniyalari qator loyihalarni amalga oshirish niyatida

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 2 майида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва саноат вазирлиги ҳамда етакчи нефт-газ корпорациялари раҳбарлари ўртасида ҳукуматлараро музокаралар бўлиб ўтди.

Музокарада Бирлашган Араб Амирликлари “Mubadala” ва “Masdar” компаниялари иштирокида геологик тадқиқот ишларини олиб бориш, янги углеводород конларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва муқобил энергетика соҳалари бўйича қатор лойиҳалар муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида томонлар ушбу ташаббусларни амалга ошириш учун биргаликдаги ҳаракатларнинг тартиби ва муддатлари ҳақида умумий тўхтамга келишди. Шундай қилиб, май ойида Ўзбекистон делегацияси БААга муайян лойиҳалар устида ишлаш ташриф буюради, жорий йилнинг охирига қадар эса лойиҳаларни амалга оширилишининг бошланиши учун барча тайёргарлик ва қонуний жараёнларни якунлаш режалаштирилмоқда.

Манба: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг