БАА Прeзидeнтига ҳамдардлик мактуби
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаёнга Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида БАА гуманитар миссияси вакилларининг нобуд бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ҳамда далда сўзларини етказишни сўради.