Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 11/03/2019 БАА билан савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
БАА билан савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 12-март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги Савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг учинчи йиғилиши ўтказилади.

Ўзбекистон Элчихонаси маълумотларига кўра, ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этиш учун БАА Иқтисодиёт вазири, комиссиянинг Амирликлар томонидан ҳамраиси Султон ал-Мансурий бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келмоқда.

Йиғилиш кун тартибига биноан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари, жумладан икки томонлама савдо ҳажмини ошириш бўйича таклифлар, қишлоқ хўжалиги, туризм, кичик ва ўрта бизнес, молия, фуқаро авиацияси, саноат ва маданият соҳаларида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Манба: ТИВ расмий сайти.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг