Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Иқтисод 22/06/2025 Азим Ахмедхаджаев СПХИФда: Тинч атом Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва технологик суверенитети вектори сифатида

Азим Ахмедхаджаев СПХИФда: Тинч атом Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва технологик суверенитети вектори сифатида

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугунги кунда атом энергетикаси нафақат глобал энергетика тизимининг энг асосий бўғини, балки иқтисодий ўсиш, илғор ва барқарор тараққиётнинг улкан драйверига айланди.

Жорий йилнинг 20 июнь куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг расмий дастури доирасида бўлиб ўтган "ИФТИХОР, ИЛҲОМ, ОРЗУ. Атом саноатининг глобал тараққиётдаги ўрни" сессияси айнан шу мавзуларга бағишланди. Тадбирда соҳа етакчилари, вазирлар, олимлар ва халқаро экспертлар иштирок этди.

Сессия иштирокчилари орасида «Ўзатом» агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев ҳам бўлиб, у Ўзбекистон энергетика трансформациясида атом энергетикасининг тутган ўрни бўйича стратегик қарашларини баён қилди. Унинг нутқи глобал атом секторининг келажаги ҳақидаги мунозаранинг муҳим мавзуси бўлиб, бунда барқарор энергетикани ривожлантиришда халқаро ҳамкорлик, кичик модулли реакторлар ва инновацион ёндашувларнинг аҳамиятини таъкидлади.

Азим Ахмедхаджаев ўз чиқишида Ўзбекистон нафақат атом энергетикасини ривожлантиришга, балки тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва саноатда тинч атомдан ҳар томонлама фойдаланишга эътибор қаратиб, технологик суверенитетнинг янги босқичига қадам қўяётганини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, спикер атом технологияларининг ноэнергетик жиҳатларига алоҳида эътибор қаратди. Ўзбекистон ядро тиббиётини ривожлантиришни бошламоқда, яъни С. Березин номидаги тиббиёт институти билан ҳамкорликда Ядро тиббиёти маркази ташкил этилиши белгиланган. Бундан ташқари, «Росатом» билан ҳамкорликда тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳалари учун радиациявий ишлов бериш технологияларини ривожлантириш режалаштирилган.

Ушбу қадамлар янги тармоқ экосистемасини — илмий-ишлаб чиқариш, таълим ва технологик тизимни шакллантиришга қаратилган.

А. Ахмедхаджаев кадрлар салоҳияти ҳақида гапирар экан, ёш мутахассисларни тайёрлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётганига тўхталиб ўтди. Тошкентда 2019 йилдан буён «МИФИ» МТЯУ филиали фаолият юритиб, унда юзлаб талабалар таҳсил олмоқда. 400 дан ортиқ ўзбекистонлик талабалар Россия ва МДҲнинг етакчи олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда, битирувчилар эса нафақат ўз ватанида, балки халқаро лойиҳаларда — хорижий атом электр станцияларида ҳам ишлаб келмоқда.

А. Ахмедхаджаевнинг сўзларига кўра, тинч атом — бу ёшлар учун глобал аҳамиятга эга кун тартибига қўшилиш, муҳандислик элитасининг бир қисмига айланиш ва илм-фанга асосланган, юқори технологияли соҳаларда ўз салоҳиятини намоён этиш имкониятидир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг