Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Молия 17/05/2016 Азим Аҳмадхўжаев «Асака» АТБга раҳбарлик қилади
Азим Аҳмадхўжаев «Асака» АТБга раҳбарлик қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Азим Аҳмадхўжаев «Асака» Акциядорлик тижорат банкининг бошқарув раиси этиб тайинланди.

Бу ҳақда 11-май куни Ўзбекистон ҳукумати қарор қабул қилди.

Мазкур тайинланишгача Аҳмадхўжаев ЎзР ТИФ Миллий банкида Бошқарув раисининг 1-ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, 2016-йилнинг февраль ойида «Асака» АТБ Бошқарув раиси Қаҳрамон Арипов ўз лавозимидан бўшатилган эди.

«Асака» АТБ 1995-йилда ташкил этилган бўлиб, йириклиги бўйича Ўзбекистонда иккинчи ўринда туради. Банкнинг асосий акциядори Молия вазирлигидир (54 фоиздан ортиқ), «Ўзавтосаноат» АЖ (13 фоизга яқин), Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт Фонди (13 фоизга яқин) ва бошқалар.

«Асака» Акциядорлик тижорат банкининг жами активлари 2016-йилнинг 1-апрель ҳолатига 8 трлн. сўмдан ортиб кетди, жамланма капитали эса — 955,7 млрд. сўмни ташкил этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг