Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 28/12/2023 Аёллар орасидаги ишсизлик ва иқтисодий нофаоллик сабаблари нимада?
Аёллар орасидаги ишсизлик ва иқтисодий нофаоллик сабаблари нимада?

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, (2022-йил натижалари) мамлакатимизда меҳнатга лаёқатли аёлларнинг 13,4 фоизи ишсиз. Бу кўрсаткич меҳнатга лаёқатли эркаклар орасида 5,4 фоизни ташкил этади. Кузатувлар аёллар орасидаги ишсизлик даражаси ортиб бораётганини кўрсатмоқда. 

Хўш, меҳнатга лаёқатли аёллар орасида иқтисодий жиҳатдан нофаолликнинг кучайишига қандай омиллар сабаб бўлмоқда?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдаги (16-55 ёшдаги) аёллар орасидаги ишсизлик ва иқтисодий нофаолликнинг сабабларини ўрганишга қаратилган тадқиқот ўтказмоқда. 

Тадқиқот давомида жамиятимиздаги аёлларнинг иқтисодий жиҳатдан фаол турмуш тарзини янада ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш мақсад қилинган. 

Тадқиқот натижалари ҳаққоний бўлиши ва имкони борича кўпроқ одам ўз фикрини, таклифини билдириши учун онлайн сўров (https://forms.gle/BuGiVj6AK5u3qSZz5) ташкил этилмоқда. Ҳурматли аёллар! Сўровда сиз ҳам иштирок этинг ва ҳар бирингизнинг ҳаётингизга даҳлдор бўлган масала юзасидан ўз мулоҳазаларингизни билдиринг!

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг