Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 19/03/2021 Аёл-асаларичиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бошланмоқда
Аёл-асаларичиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бошланмоқда

2021 йил 17 март куни янги лойиҳани ишга туширишга доир семинар бўлиб ўтди, унинг доирасида Ўзбекистон учун асаларичилик бўйича иловани жорий этиш ва синов тариқасида ишга тушириш мақсадида аёл- асаларичилари жалб қилинади. Мазкур илова асаларичилар белгилайдиган мақсадларга мувофиқ асаларичилик соҳасидаги вазифаларни кузатиб бориш ва бошқариш йўли орқали арихоналар ҳолатини ва асаларилар саломатлигини яхшироқ назорат қилинишини қўллаб-қувватлашни таъминлайди.  Шу билан бирга, лойиҳа аёлларнинг яшаш шароитларини яхшилашга ва биохилма-хиллилни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Илова Тошкент ва Бухоро вилояталарида асаларичилар гуруҳи томонидан ишлаб ишлаб чиқилганидан кейин, ундан фойдаланишни истаган барча асаларичилар учун текин асосда эришимли бўлади.  Илованинг функционали асаларичиларнинг шахсий ёзувларидан маълумотларни, асалари оилалари тўғрисидаги маълумотларни ва маҳаллий иқлим тўғрисидаги маълумотларни йиғишни ва қайта ишлашни назарда тутади. 

Германия ташқи ишлар вазирлигининг молиявий кўмагида Қурғоқчил минтақаларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ИКАРДА) томонидан, HiveTracks компанияси  ва Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси билан ҳамкорликда «Аёллар учун сунъий интеллект воситасида бошқариладиган иқлим жиҳатдан мақбуллаштирилган асаларичилик»  лойиҳаси амалга оширилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг