«Автоваз» 2025 йилдан Ўзбекистонда автомобиллар йиғилишини локаллаштиришни режалаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Автоваз» компанияси 2025 йил давомида Ўзбекистонда маҳаллий бренд остида автомобиллар йиғилишини ташкил этиш имконини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Максим Соколов «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмасида журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.
«Бизнинг мақсадимиз — фақатгина муваффақиятли ҳамкорларимиз билан ҳамкорликни тиклаш эмас, балки тайёр автомобилларни экспорт қилишдан маҳаллий шароитда босқичма-босқич ишлаб чиқаришга ўтиш ва келгусида автомобилларни ўзбек бренди остида чиқаришга эришишдир», — деди Соколов.
Унинг сўзларига кўра, локаллаштиришнинг биринчи босқичи учун Largus модели танланган, деб хабар беради ТАСС.
Лойиҳа ҳозирда фаол ишлаб чиқиш босқичида.
Бундан ташқари, Соколов «Автоваз» компанияси автомобилларни SKD (крупноузловая сборка) форматида йиғиш имконини ҳам кўриб чиқаётганини таъкидлади.
«Биз биринчи босқичда Largus моделини чуқурроқ локаллаштиришга йўналганмиз. Шу сабабли у асосий акциядоримиз бўлган «Ростех» стендида намойиш этилмоқда. Бироқ биз SKD форматида автомобилларнинг кенг турдаги моделларини ҳам ишлаб чиқаришга тайёрмиз», — деди у.