Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 19/01/2017 “Australian Open”: Денис Истомин Новак Джоковични мағлубиятга учратди
“Australian Open”: Денис Истомин Новак Джоковични мағлубиятга учратди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон вакили Денис Истомин Австралия очиқ чемпионати (“Australian Open”)нинг иккинчи босқичида дунёнинг иккинчи ракеткаси ҳамда мусобақанинг амалдаги чемпиони Новак Джоковични мағлубиятга учратди.

Денис Истомин Новак Джоковични 5 сетда мағлубиятга учратди: 7/6(10), 5/7, 2/6, 7/6(6) ва 6/4. Қайд этиш лозимки, мазкур ўйин 4 соат-у 48 дақиқа давом этди.

Энди мусобақанинг учинчи босқичида Денис Истомин испаниялик Пабло Карреньо-Буста билан куч синашади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг