Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 21 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида «Аурум 898» тунги клубида спортчи Жамшид Кенжаевнинг ўлдирилиши тўғрисидаги жиноят иши бўйича очиқ суд мажлиси бошланди, деб хабар беради “Gazeta.uz”.
Мазкур ишга жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Сарвар Каримов раислик қилмоқда.
Суднинг кейинги мажлиси 23 январь соат 11.00 да бўлиши белгиланди.