Бугунги кунда, банкнинг 42 та филиаллари, 48 та минибанк ва 185 та шаҳобчалари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар орқали 720 мингдан ортиқ юридик ва жисмоний шахслар мақомидаги мижозларга кенг кўламли банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда.
2016-йилнинг 9 ойлик якунига, банкнинг соф активлари 5.312,8 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 1.071,4 млрд.сўмга ёки 25,3 фоизга ўсди. Банк активлари таркибида даромад келтирувчи активларнинг улуши 88,5 фоизни ташкил этди.
Банкнинг ликвидлилик, ишончлилик, тўловга қобилиятлилик каби қатор асосий кўрсаткичларининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган сиёсати натижасида, 2016-йил 9 ойи якуни бўйича банк жами капитали йил бошига нисбатан 41,8 млрд. сўмга ортиб, 473,7 млрд.сўмни ташкил этди.
2016-йилнинг 9 ойи давомида банк фаолиятининг асосий даромад манбаи ҳисобланган банк активлари ҳажми, таркиби ва даромадлилигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бунда, мижозлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ўз натижасини бериб, банкнинг кредит қуйилмалари
2016-йил 1-январга нисбатан 26,5 фоизга ёки 963,1 млрд.сўмга ошиб, 2016-йилнинг 1-октябрь ҳолатига 4601,9 млрд. сўмни ташкил этди.
Жами кредит қўйилмаларининг 206,3 млрд. сўми ёки 4,5 фоизи саноат, 241,7 млрд. сўми ёки 5,3 фоизи савдо ва умумий овқатланиш, 139,2 млрд. сўми ёки 3,0 фоизи қурилиш ва транспорт, 115,2 млрд. сўми ёки 2,5 фоизи қишлоқ хўжалиги тармоқларига йўналтирилган бўлса, 3649,3 млрд. сўми имтиёзли ипотека кредитларига ва 250,2 млрд. сўми иқтисодиётнинг бошқа турли соҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.
Ҳисобот даврида банк томонидан иқтисодиётга йўналтирилган кредитлар ҳажмини ошириш ва банкнинг инвестицион жараёнлардаги иштирокини янада кенгайтириш борасида муайян ишлар олиб борилди ва натижада 2016-йил 9-ойи давомида банк томонидан жами ажратилган кредитлар миқдори 1.675,9 млрд. сўмни ташкил этди.
Банк томонидан иқтисодий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини оширишда тобора муҳим ўрин тутаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳисобот даври давомида кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб‑қувватлаш мақсадида банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлар ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 182,0 млрд.сўмга ортиб, 2016-йил 1-октябрь ҳолатига 672,3 млрд. сўмни ташкил этди.
Банк филиаллари томонидан ҳисобот даврида аҳолининг фаол қисмига ўз бизнесини ташкил этишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган микрокредитлар миқдори 192,5 млрд. сўмни ташкил этди.