Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 19/07/2016 “ATB FINANCIAL” банки дунёда биринчилардан бўлиб “SAP Payment” ёрдамида халқаро блокчейн тўловини амалга оширди
“ATB FINANCIAL” банки дунёда биринчилардан бўлиб “SAP Payment” ёрдамида халқаро блокчейн тўловини амалга оширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Канадаги энг йирик молия-кредит муассасаси ҳисобланган “ATB FINANCIAL” банки “SAP SE” компанияси, “Ripple Labs Inc.” Молия-технологик стартапи ҳамда Германиянинг “ReiseBank AG” банк компанияси билан биргаликда дунёда биринчилардан бўлиб “SAP Payment” ёрдамида Канададан Германияга халқаро блокчейн тўловини амалга оширди.

1000 Канада доллари (667 евро) “ATB”дан муваффақиятли тарзда “ReiseBank”га SAP технологиялари ҳамда “Ripple”нинг инқилобий корпоратив блокчейн ечимлари тармоғи асосида яратилган махсус тармоқ ёрдамида ўтказилди.

Тўлов 20 сонияда амалга оширилди. Ҳозирда фаолият кўрсатаётган тўловларни амалга ошириш учун эса 2-6 иш куни кетади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг