Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 20/10/2016 Атамбаев вертолёт ҳалокати муносабати билан Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирди
Атамбаев вертолёт ҳалокати муносабати билан Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев 2016-йил 18-октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли Ми-171 вертолётининг ҳалокатга учраши ва бунинг оқибатида инсонлар ҳалок бўлганлиги муносабати билан Ўзбекистонга чуқур ҳамдардлик билдирди.

Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга телеграмма жўнатди.

“Қирғизистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қариндошларига чуқур ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман”, - дейилади давлат раҳбари телеграммасида.

Эслатиб ўтамиз, 2016-йил 18-октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли Ми-171 вертолётининг ҳалокатга учради. Ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолётда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг