Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 08/04/2019 Астраханда Россия-Ўзбекистон ОТМ ректорлариниг минтақавий форуми иш бошлади
Astraxanda Rossiya-O'zbekiston OTM rektorlarinig mintaqaviy forumi ish boshladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 8 апрель куни Россия Федерациясининг Астрахань  шаҳрида Россия ва Ўзбекистон ОТМ ректорларининг минтақавий конференцияси бошланди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов бошчилигида вазирлик мутахассислари ва 20 та ОТМ ректорларидан иборат делегация иштирок этмоқда.

Минтақавий конференцияда асосий масала сифатида олий таълим соҳасида икки томонлама эришилган келишувларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинади.

Жумладан, 2018 йил октябрь ойида Тошкентда ўтказилган “Янги иқтисодиёт учун – янги кадрлар” биринчи Ўзбекистон-Россия таълим форумида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш ҳамда иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумини ўтказишга тайёргарлик кўриш масалалари ҳамкорлар томонидан кўриб чиқилади.

Форум  кун тартибига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги делегацияси Россия Федерацияси  Фан ва олий таълим вазирлиги вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказади, Астрахань шаҳридаги ОТМларга ташриф буюриб, улар фаолияти билан танишади.

Маълумот учун, 2018 йил 18 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон – Россия таълим форуми ўтказилиб, унда россиялик ҳамкорлар билан жами 114 та шартнома ва битимлар имзоланган эди. Хусусан, Ўзбекистонда РФнинг 6 та нуфузли ОТМ филиали ва 2 та факультетини очиш, 52 та қўшма таълим дастурини жорий этишга келишилган.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг