Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АЖ «Ҳудудий электр тармоқлари» матбуот хизмати компаниянинг янги раҳбари тайинлангани ҳақида маълум қилди.
Таъкидланишича, АЖ «Ҳудудий электр тармоқлари» бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи лавозимига Асроржон Аскаров тайинланган.
Асроржон Аскаров тайинловга қадар компанияда иқтисодиёт ва молия бўйича бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Янги лавозимда у Улуғбек Мустафоевнинг ўрнини эгаллади. Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган. У 2019 йилдан бери «Ҳудудий электр тармоқлари»ни бошқарган ва ундан аввал, 2017 йилдан «Ўзбекэнерго»га раҳбарлик қилган.