Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Иқтисод 28/11/2024 Ашхободда барқарор транспорт дўстлари Гуруҳининг иккинчи вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди

Ашхободда барқарор транспорт дўстлари Гуруҳининг иккинчи вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида “Халқаро транспорт ва транзит йўлаклари: ўзаро боғлиқлик ва ривожланиш – 2024” халқаро конференцияси ва кўргазмаси доирасида ўтказилган йиғилишда тегишли вазирлик ва транспорт идоралари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, дипломатик корпус раҳбарлари ва вакиллари ҳамда Гуруҳга аъзо мамлакатлар миссиялари, транспорт соҳаси экспертлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров қатнашди. Томонлар йиғилишда Барқарор транспорт дўстлари гуруҳи фаолиятини янада такомиллаштириш, жумладан, жаҳон миқёсида транспорт тизимларини барқарор ривожлантириш соҳасида янги самарали ечимларни ишлаб чиқиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Бош эътибор 2026–2035 йилларга мўлжалланган Барқарор транспорт ўн йиллигига тайёргарликда БМТ саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш заруратига қаратилди.

Иштирокчилар транспорт-логистика муаммоларини ҳал этиш, минтақавий ва глобал тўсиқларни камайтириш ҳамда БМТга аъзо давлатларнинг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун гуруҳ ишини такомиллаштириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштиришнинг аҳамиятини таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг