Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Ўзбекистон 23/04/2016 Ашхобод битими кучга кирди
Ашхобод битими кучга кирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 23-апрель куни 2011-йил 25-апрелда имзоланган Эрон Ислом Републикаси, Уммон Султонлиги, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги Битим (Ашхобод Битими) кучга кирди.

Ҳужжат Марказий Осиё мамлакатлари ва Форс кўрфази ҳамда Уммон денгизи портлари ўрасидаги товарларни узлуксиз ташишга ва транзит учун ишончли транспорт йўлагини яратишга йўналтирилган.

Битим транспорт ҳаражатларини оптималлаштириш мақсадида юкларни ташиш тезлигини оширишга, шунингдек расмий ҳужжатлар ва тартиб қоидаларни осонлаштириш ва уйғунлаштиришга имкон яратади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг