Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 20/07/2016 “Асака” АТБнинг жами активлари 7,65 трлн.сўмни ташкил этди
“Асака” АТБнинг жами активлари 7,65 трлн.сўмни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Асака” АТБнинг жами активлари жорий йил биринчи ярми давомида 1 462,7 млрд.сўмга ўсди ва 2016-йил 1-июль ҳолатига 7,65 трлн.сўмни ташкил этди. Банк жами капиталини 101,2 млрд.сўмга ўсишига эришилди ва 976,1 млрд.сўмга етказилди. Бу ҳақда 2016-йилнинг 16-июль куни ўтказилган “Асака” банк Бошқарувининг кенгайтирилган мажлисида хабар берилди.

Банк томонидан мижозлар базасини кенгайтириш борасида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилди. Бунинг натижасида мижозлар сони 240,7 минг нафарга кўпайди ва уларнинг сони 1775,3 минг нафарни ташкил қилди.

2016-йил 1-июль ҳолатига республикамиз иқтисодиётининг турли соҳаларига йўналтирилган банк кредит қўйилмалари ҳажми 3,87 трлн.сўмни ташкил қилди.

Кредит қўйилмаларининг 3552,6 млрд.сўм миқдоридаги қисми узоқ муддатли кредитлардан иборат, шу жумладан инвестицион кредитлар – 3083,2 млрд.сўм.

“Асака” банк ташкил этилганидан бошлаб асосий эътиборни республикамиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларини ривожлантиришга қаратилган инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга қаратиб келмоқда. Жумладан, Банк томонидан автомобилсозлик, тоғ-кон, нефть-газ, кимё, энергетика, енгил, озиқ-овқат, фармацевтика саноати, транспорт, қурилиш ва бошқа тармоқларнинг инвестицион лойиҳалари фаол молиялаштириб келинмоқда.

Банк томонидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун 836,5 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилди, 20,7 млрд.сом миқдорида лизинг хизматлари кўрсатилиб, лизинг портфели ҳажми 129,0 млрд.сўмни ташкил қилди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирларда “Асака” банкнинг ҳиссаси ошиб бормоқда.

Жумладан, Банк томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субйектларини доимий равишда қўллаб-қувватлаш ва уларга кўрсатилаётган банк хизматлари турларини кенгайтириш, сифатини янада яхшилаш ва кредит маблағлари ҳажмини кўпайтириш бўйича ишларни фаол давом эттириб, жорий йил биринчи ярми давомида барча молиялаш манбалари ҳисобидан кичик бизнес субъектларига 835,8 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Шу жумладан, аёллар тадбиркорлигини ташкил этиш ва ривожлантиришга 74,8 млрд.сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 125,1 млрд.сўм, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 7,8 млрд.сўм, таълим муассасалари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун 7,3 млрд.сўм, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга 379,2 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилди, дея хабар беради банкнинг Матбуот хизмати.

Банк томонидан нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш ва аҳолининг бўш пул маблағларини омонатларга жалб қилиш бўйича олиб борилган фаол ишлар натижасида аҳоли омонатлари қолдиғи 2016-йил 1-июль ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 163,4 млрд.сўмга ўсди ва 705,9 млрд. сўмни ташкил этди.

Омонатчилар сони 233,0 минг нафарга ўсди ва 1 740,0 минг нафардан ошди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010-йил 19-апрелдаги “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Банк томонидан 2016-йил 1-июль ҳолатига 1 629,7 минг донадан ортиқ пластик карточкалар муомалага чиқарилди.

10,9 минг дона терминал, 27 та банкомат ва 46 та инфокиоск ўрнатилди. 9 868 та корхона ва ташкилотларда “иш ҳақи” лойиҳалари жорий этилди.

Пластик карточкалар орқали амалга оширилаётган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажми ҳам кенгаймоқда. Жорий йил биринчи ярми давомида савдо айланмалари миқдори 1 165,4 млрд. сўмни ташкил қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг