Арманистон Республикаси Бош вазир ўринбосари билан учрашув ўтказилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 29 апрель куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Арманистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Мгер Григорян билан учрашди.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан биринчи марта Ўзбекистонда ўтказилган МДҲ Иқтисодий кенгашининг 105-йиғилиши натижаларини сарҳисоб қилиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этди.
Мгер Григорян самимий қабул ва тадбирларнинг юқори даражада ташкил этилгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, ўзаро савдони кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Томонлар мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмасининг ҳозирги даражасини ошириш мақсадида мавжуд салоҳиятдан фойдаланиш кераклигини таъкидлади.
Бу мақсадда томонлар ўзаро учрашувларни жадаллаштириш бўйича келишиб олди.