Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 05/04/2024 АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишни ваъда қилганлар ушланди
АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишни ваъда қилганлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органларининг бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда:

Андижон вилояти, Марҳамат туманида яшовчи, 1997 й.т. шахс Асака туманида истиқомат қилувчи фуқарони Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 19 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, 15 минг АҚШ долларидан 6 минг АҚШ долларини олган вақтида мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган, Марҳамат туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро ҳам қўлга олинди. 

Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида яшовчи, 1997 й.т. шахс Нурота туманида истиқомат қилувчи фуқарони Мексика орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Жиззах шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. шахс 15 минг АҚШ доллари эвазига Сардоба туманида истиқомат қилувчи фуқарони Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилиб, олдиндан 12 минг АҚШ доллари ва 6 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. аёл Чилонзор туманида истиқомат қилувчи фуқарога виза ва бошқа тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, уни “Туркия-Никарагуа-Мексика” йўналиши орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 16 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 9 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг