Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 30/07/2016 АҚШ ва Марказий Осиё ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари учрашув ўтказишади
АҚШ ва Марказий Осиё ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари учрашув ўтказишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 3-август куни Вашингтонда АҚШ давлат котиби Жон Керри Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари билан учрашув ўтказади.

ОАВ маълумотларига кўра, мазкур учрашув C5+1 форматида ўтади. C5+1 формати 2015-йилда ташкил этилганди. Сентябрь ойида Нью-Йоркда АҚШ давлат котиби Жон Керри Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари билан учрашув ўтказди. Ноябрь ойида АҚШ ва Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Самарқандда учрашув ўтказишди ва Самарқанд декларациясини қабул қилишди.

Вашингтонда ўтказиладиган навбатдаги учрашув ўтган йилнинг ноябрь ойида АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Марказий Осиёга қилган тарихий ташриф давомида Самарқандда бошланган музокараларнинг узвий давоми бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг