Валюта курслари 25/12/2024
$1 – 12909.80
UZS – 0.06%
€1 – 13415.86
UZS – -0.09%
₽1 – 129.09
UZS – 1.17%
Қидириш
Ўзбекистон 22/08/2016 АҚШ Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган янги қўриқлаш пости қурилишини молиялаштирди
АҚШ Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган янги қўриқлаш пости қурилишини молиялаштирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) Марказий қўмондонлиги Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган янги қўриқлаш пости қурилишини молиялаштирди.

2016-йил август ойида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Лессли Вигери Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган янги қўриқлаш постининг очилиш маросимида иштирок этди, дея хабар беради АҚШ элчихонаси.

Ўзбекистон чегарачилари қўмондони, генерал-майор Рустам Эминжанов мезбонлик қилган тадбирда янги бинолар ва уларда мавжуд имкониятлар намойиш этилди.

АҚШ Марказий қўмондонлиги ушбу лойиҳа учун маблағ ажратди, ўзбекистонлик бир корхона эса унинг қурилишини якунлашга масъул бўлди.

“Мазкур муваффақиятли АҚШ-Ўзбекистон қўшма лойиҳаси одамларнинг чегарадан ноқонуний ўтиши ва миллий чегаралар оша контрабандага қарши курашдаги халқаро мақсадга жавоб беришда ҳар икки мамлакатнинг манфаатларига хизмат қилади” - дейилади Тошкентдаги АҚШ элчихонаси хабарида.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг