Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – АҚШнинг “John Deere” компанияси вакиллари “Ўзагротехсаноатхолдинг" мутасаддилари билан учрашишди.
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизимидаги “Агротехмаш-ДД” корхонасида “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ва “John Deere” компанияси ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, умумий қиймати 32,4 миллион доллар миқдоридаги 500 дона трактор ишлаб чиқарилади.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда “John Deere” бренди остида турли русумдаги тракторлар, пахта териш машиналари ишлаб чиқарилмоқда. 2018 йилда корхонада жами 300 дона трактор ва пахта териш машиналари ишлаб чиқарилди. Тайёр маҳсулот эса мамлакатимиздаги деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиб берилди.
Манба: “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати.