Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 25/03/2019 Ақидапарастлик ғояларини тарқатган новвойга ҳукм ўқилди
Ақидапарастлик ғояларини тарқатган новвойга ҳукм ўқилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ақидапарастлик ғояларини тарқатган новвойга ҳукм ўқилди. Бу ҳам етмагандек, у мазкур маърузаларни синфдоши Ш.Усмановнинг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги профилига “SHAREit” дастури орқали тарқатиб жиноят содир этган. Олиб борилган суриштирувлар натижасида Б.Санаевнинг бу хатти-ҳаракати фош бўлди ва қилмиши суд курсисига етаклади.

2019 йил 15 март куни суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари эшитилди.

Суд томонидан Б Б.Санаевнинг 2-гуруҳ ногирони эканлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, вояга етмаган фарзандлари борлигини, оилада ягона боқувчи эканини, муқаддам судланмаганлигини, яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғини томонидан берилган кафолат хатини ва бошқа барча жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиниб, унга нисбатан сутканинг соат 22:00 дан соат 7:00 гача бўлган вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ашёвий далил сифатида олинган икки дона телефон аппарати давлат фойдасига мусодара қилинди.

Б.Санаев зиммасига оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, алоқа воситаларидан, шу жумладан, интернетдан фойдаланмаслик, жазони назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Фарғона вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик каби қўшимча тақиқлар юкланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий суди телеграм канали.   

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг