Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Иқтисод 13/04/2019 Апрел ойининг дастлабки ҳафтасида “ЎзРТХБ” да 998,3 млрд сўмлик битимлар тузилди
Aprel oyining dastlabki haftasida “O'zRTXB” da 998,3 mlrd so'mlik bitimlar tuzildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йилнинг 1 апрелидан 7 апрелигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 998,3 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 37,8 фоизга кўтарилиб, деярли 419,7 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн ауксион орқали 536 та автомобил рақами сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,1 миллиард сўмдан ортиқни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 22 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 49 фоизи иккинчи ва 29 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 20 фоизга тенг. Иккинчи ўринда Самарқанд вилоятининг автоҳаваскорлари 14 фоиз улуш билан жойлашди. Кейинги ўрин Наманган ва Хоразм вилоятларининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 12 фоиз ни ташкил қилди. Қолган ҳудудларнинг улуши 42 фоизга тенг.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг