Анвар қори Турсунов Қўчқорович 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилган.
1966-1976 йилларда Ҳамза туманидаги 198-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олган.
1981 йил Тошкент Давлат университетининг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган.
Анвар қори Турсунов меҳнат фаолиятларини 1981-1984 йилларда – «Ёшлик» журналида муҳаррир вазифасидан бошлаган.
1984-1987 йилларда – Ўзбекистон Фанлар Академиясида, 1987-1989 йилларда эса Тошкент шаҳар, Абдулла Қаҳҳор уй музейи илмий ходим бўлиб фаолият юритган.
1989-1994 йилларда — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги таржима ва адабий алоқалар маркази Шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррир.
1994-1999 йилларда – Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, «Янгиобод» жоме масжиди имом-хатиби бўлган.
1999– йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритган.
Анвар қори Турсунов оммавий ахборот воситалари орқали доимий чиқишлари, диний мавзудаги маърузалари билан халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган уламо эди.
Шунингдек, Анвар қори Турсунов 1989-1992 йилларда Қуръони каримнинг биринчи таржимасига (Шайх Алоуддин Мансур таржимаси) муҳаррирлик қилган.