Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 04/04/2019 Анталья Гран-присига қуръа ташланди
Antalya Gran-prisiga qur'a tashlandi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Хабар берганимиздек, эртага Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи нуфузли мусобақа старт олади. Токио олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишади.

Бугун анъанага мувофиқ мусобақадан аввал матбуот-анжумани ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижасига кўра дзюдочиларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:

-60 кг: Достон Рўзиев – Даниэль бен Дэвид (Исроил)

-60 кг: Кемран Нуруллаев – Кун-Лин Йех (Хитой Таипейи)

-66 кг: Шаҳрам Аҳадов – Ёқубжон Боқиев (Тожикистон) / Матей Полияк (Словакия)

-73 кг: Ғиёсжон Бобоев – Ян Наку (Молдова)

-90 кг: Шаҳзод Собиров – Микоил Ўзерлер (Туркия) / Густаво Ассис (Бразилия)

-100 кг: Аловиддин Жўрақулов – Элмар Гасимов (Озарбайжон)

+100 кг: Алишер Юсупов – Рустам Коцоиев (Озарбайжон)

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг