Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 30/01/2019 Ангрен шаҳрида янги темир йул вокзали очилди
Ангрен шаҳрида янги темир йул вокзали очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент вилояти ахолисига сифатли сервис хизматини кўрсатиш, уларнинг узоғи яқин қилиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан бир қатор лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этиб келинмоқда. Ана шундай бунёдкорликлардан бири Ангрен шаҳрида амалга оширилди. Кончилар шаҳрида янги замонавий темир йўл вокзали қад ростлади. 

Бинонинг бош режаси “TOSHTEMIRYO’LLOYIHA” МЧЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Шаҳарнинг марказида жойлашган вокзалда бир вақтнинг ўзида қарийиб 100 нафар йўловчига хизмат кўрсатади. Бино замон талаблари даражасида бунёд этилган. Вокзал биносида кутиш, VIP заллари, тиббиёт пункти, она-бола хонаси, буфет, кўчма савдо нуқталари, электрон маълумотлар маркази ва таблоси мавжуд. Йўловчиларнинг вақтларини тежаш мақсадида вокзал ҳудудида темир йўл кассаси ҳам қурилган. Шунингдек, лойиҳа доирасида темирйўлчи қурувчилар томонидан узунлиги 250 метр бўлган перрон ҳам янгидан бунёд этилди. Иншоотнинг иситиш ва совутиш тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида видео кузатувлар, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги учун махсус чиқиш йўлаклари ҳам ташкил этилган.

Янги бунёд этилган Ангрен темир йўл вокзали яқин кунларда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Эндиликда бу ерда учта маҳаллий ва битта халқаро йўналишдаги поездларнинг тўхтаб ўтиши режалаштирилмоқда.

Ахборот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг