Бобоев Фахриддин Атоевич Тошкент вилояти «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори этиб тайинланди. Бу хакда Aniq.uz хабар беради.
Ф.Бобоев 1964 йилда Навоий вилоятида туғулган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1989 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини ва 2004 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
Ф.Бобоев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси »Ўзчармсаноат« уюшмаси раиси ҳамда бир қатор раҳбар лавозимларда ишлаган.
Тошкент вилоят ҳокимининг Инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Шарипов Нажмиддинходжа Шухратович раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда Бобоев Фахриддин Атоевич «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори сифатида таништирилди ҳамда келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.