Валюта курслари 04/09/2025
$1 – 12374.55
UZS – -0.39%
€1 – 14425.01
UZS – -0.23%
₽1 – 153.13
UZS – -0.76%
Қидириш
Андижоннинг АТ салоҳияти АҚШда тақдим этилиб, вилоятга АТ компанияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Андижоннинг АТ салоҳияти АҚШда тақдим этилиб, вилоятга АТ компанияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Андижоннинг АТ салоҳияти АҚШда тақдим этилиб, вилоятга АТ компанияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси АҚШга ташрифи доирасида Нью-Йорк, Пенсилвания ва Флорида штатларида бир қатор учрашув ва тадбирларни ўтказди.

Ташрифнинг асосий мақсади Америка компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон ҳудудлари, хусусан, Андижон вилоятининг инвестицион салоҳияти ва АТ инфратузилмасини таништириш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни йўлга қўйишдан иборат бўлди.

Делегация Нью-Йоркда АТ компаниялар ва бизнес ассоциациялари раҳбарияти билан учрашиб, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, стартапларни халқаро бозорга олиб чиқиш, сунъий интеллект ва рақамли таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Филаделфияда АТ ва логистика соҳаларида фаолият юритаётган компаниялар билан бўлиб ўтган учрашувларда Ўзбекистонда, жумладан, Андижон вилоятида, бизнес юритиш имкониятлари, IT Park резидентлиги, Zero Risk дастури, инфратузилма, ёшлар салоҳияти ва хорижий инвесторлар учун имтиёзлар ҳақида батафсил тақдимот қилинди.

Флорида штатида эса делегация логистика ва транспорт компаниялари билан учрашиб, БПО хизматларининг янги йўналишларини Ўзбекистонга олиб кириш ва янги тармоқларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама этди.

Ташриф давомида делегация томонидан бир қатор ташаббуслар илгари сурилди ва икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди. Якунда АТ ва логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Андижон вилоятида бизнес муҳитини такомиллаштириш ва инвестицион имкониятларни янада ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

Мазкур ташриф АҚШ компаниялари учун Ўзбекистоннинг АТ ва логистика соҳаларида яратилган қулай шароитлар билан яқиндан танишиш ва истиқболли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда муҳим қадамлардан бири бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг