Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Андижон вилояти, Жалақудуқ туманидаги «Мезон авто ойл» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш комприссор шахобчасида огоҳлантириш берилишига қарамасдан, 1 метр куб сиқилган газни 3600 сўмдан сотаётгани аниқланди. Бу хақда «Ўзенергоинспекция» ахборот хизмати маълумот берди.
Ушбу қоидабузарлик юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда мазкур шахобча газ тармоғидан ажратилиб, унинг фаолияти вақтинча тўхтатилди.