2016-йилнинг 23-ноябрь куни Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида биогаз қурилмасининг ишга тушириш бўйича пилот (намунавий) лойиҳанинг тантанали очилиши бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер, «Булоқбоши» тумани ҳокими Дониёрбек Мақсудов, вилоят ҳокимияти, вилоят ташқи иқтисодий алоқалар инвестиция ва савдо бошқармаси вакилилари, шунингдек, туман фермерлар, маҳалла фаоллари ва оддий фуқаролар иштирок этишди.
Тадбирни туман ҳокими Дониёрбек Мақсудов очиб берди ва ўз сўзида туманда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлар ҳақида гапириб, бу каби яшил технологияларнинг ишга туширилиши нафақат қишлоқ, туман аҳолиси учун балки бутун вилоят ва Республика миқёсида аҳамиятли эканлигини, аҳолининг бу каби янги илғор технологияларни қўллаши туман ва вилоят иқтисодий кўрсаткичларини яхшиланишида, экспорт салоҳиятининг оширилишида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Стефан Приснер ўз сўзида, йиғилганларга илиқ қабул учун ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда, биогаз ишлаб чиқариш буйича бу каби ўлкан иншоот худуднинг иқтисодий ва экологик салоҳиятини ривожлантиришида кўмак бериши ҳамда келгусида инноватсион тажрибаларни самарали тадбиқ этилишида ёрқин намуна бўла олишини мамнуният билан таъкидлади.
«Савдо ривожланишига кўмаклашиш» лойиҳаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигининг қўллаб-қувватлаши орқали «Даврон агросаноат» МЧЖ худудида ташкил этилган пилот лойиҳа “яшил” амалиётларни қишлоқ хўжалигига тадбиқ қилинишида кўмаклашади.
Янги биогаз қурилмаси 400м3 хажмлик реакторга эга бўлган вилоятдаги энг катта биогаз қурилмаси бўлиб ҳисобланади. Муқобил энергия манбаи помидор ва бодринг кўчатларни мавсумга тайёрлаш вақтида 0,5га иссиқхонани иссиқлик билан таминлайди ҳамда экспорт қилинадиган маҳсулот хажмининг кўтарилишига хизмат қилади. Биогаз қурилмасининг ёрдамида иссиқлик таъминотидан ташқари, қўллаш учун тайёр биоўғитларни ҳам олса бўлади.
Мазкур лойиҳа биогаз қайта тикланувчи манба сифатида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг иссиқхоналарда етиштиришда анъанавий энергия манбаига муқобил эканлигини намойиш этади ва бу ўз навбатида маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳуслотларини ишлаб чиқарувчиларининг экспорт салоҳиятини кенгайишига олиб келади.
Лойиҳа нафақат экологик жиҳатдан, балқи иқтисодий жиҳатдан ҳам жуда самаралидир. Режага кўра, янги биогаз қурилмасидан фойдаланиш атмосферага CО2 газининг кўтарилишининг камайишига (ҳисобларга кўра CО2 мавсум мобайнида 330 тоннага қисқаради) олиб келади. Бундан ташқари, кимёвий ўғитлардан камроқ фойдаланиш ҳисобига ҳаражатларни камайтириш мумкин. Биогаз қурилмасидан олинган органик ўғитлар мева-сабзавотлар ҳосилдорлигини 4%га кўтаради, бу эса экологик тоза, сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг кўпайишига олиб келади.
– Бу лойиҳа устида биз кўп ишладик, аввал оддий қизиқиш билан бошланган лойиҳа кейинчалик ҳаётимизнинг муҳим бир қисмига айланиб қолди. Хақиқатдан ҳам оддий ҳом-ашйодан газ олиниши иссиқлиқ манбаига бўлган эҳтиёжимизни қондириш учун яхши ечим бўла олди. Бу усулнинг қўлайлиги, маҳаллий хом-ашйодан фойдаланилиши ва унинг сероблиги, ишлаб бўлинган маҳсулотдан табиий ўғит олиниши, совуқ мавсумда иситиш учун кетадиган ҳаражатларнинг тежалиши кабилардир. Ўйлайман-ки, яқин келажакда биогаз ёрдамида кўзланган хажмдаги илк ҳосилимизни олишга муваффақ бўламиз, – дейди, “Даврон Агросаноат” МЧЖ раҳбари Равшан Носиров.
Шуни таъкидлаш жойиз-ки, БМТТД ўзининг турли хил ҳамкорлик лойиҳалари орқали муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида стратегия ва ёндашувларнинг белгилашида Ўзбекистонни изчиллик билан қўллаб – қувватлаб келмоқда. Хусусан, БМТТД 2013-йилда қабул қилинган биогаз қурилмалари бўйича миллий стандартларнинг ишлаб чиқилишида кўмак берган.
2015-йил ноябрь ойида Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, Республикада чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмалари қуришни рағбатлантириш бўйича ҳукумат дастури қабул қилинган. Мазкур лойиҳа, биогаз қайта тикланувчи энергия манбаи сифатида, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда анъанавий энергия манбаига муқобил эканлигини намойиш этади.