Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Дунё 28/02/2019 Америка – Шимолий Корея саммитининг иккинчи куни бошланди
Америка – Шимолий Корея саммитининг иккинчи куни бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Аввал хабар берилганидек, Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида Америка – Шимолий Корея саммити бўлиб ўтмоқда. Бугун саммитнинг иккинчи куни бошланди.

Саммит кун тартибидан икки малакат раҳбарларининг юзма юз мулоқоти, кенгайтирилган таркибдаги йиғилиш, Трамп ва Ким Чен Иннинг тушликдаги ишчи учрашуви, икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашга бағишланган тантанали тадбирдаги иштироки, Трампнинг матбуот конференцияси ўрин олган.

Шунингдек, музокараларнинг асосий мавзуси Пхеньяннинг денуклеаризациясига бағишланади.

Томонлар ҳамкорликда имзолайдиган "Ханой декларацияси"нинг уч банди бўйича келишувга эришди, деб хабар бермоқда ТАСС. Мазкур ҳужжат "денуклеаризация" тушунчасига ойдинлик киритади.

АҚШ ва КХДР ҳар икки давлат ўз ваколатхоналарини очишни маъқуллайди, дея маълум қилган Дональд Трамп ва Ким Чен Ин.

"Сизни ишонтириб айтаманки, ижобий натижага эришиш учун қўлимдан келадиган барча ишни қиламан. Ҳеч бўлмаса бугун", деган КХДР раҳбари.

Трамп эса Вашингтон ва Пхеньян шошмасдан, адолатли битимга келишни кўзлаётганини маълум қилган ва КХДР иқтисодиётда локомотив бўлиши мумкин, фақат унга бироз ёрдамлашиб юбориш лозим, деб таъкидлаган.

Хориж ОАВнинг эътиборини тортган яна бир жиҳат бу КХДРнинг саммитда иштирок этаётган барча журналистлари хорижий ҳамкасбларидан ажралган ҳолда мамлакат раҳбари кортежи билан билан бирга юрганидир. Уларнинг ҳеч бири воқеаларни бевосита матбуот хизматида туриб ёритаётгани йўқ. Худди шундай ҳолат Пханмунчжомда бўлиб ўтган икки корейс давлатларининг Сингапур саммитида ҳам рўй берган эди.

Музокаралар бўлиб ўтаётган Sofitel Legend Metropole меҳмонхонасидан салкам бир километрлик масофада махсус хавфсизлик режими ўрнатилган. Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг махсус бўлинмаси ҳамда кинологлар меҳмонхона атрофидаги кўчаларни ўраб олган. Ханой марказида транспорт ҳаракати бутунлай узиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ Президенти Дональд Трамп ва КХДР раҳбари Ким Чен Ин ўртасида юзма-юз мулоқот бўлиб ўтди. Трамп “тет-а-тет” шаклидаги учрашув “яхши мулоқот” руҳида ўтганини маълум қилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг