Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Технологиялар 21/11/2016 Алоқа ва ахборотлаштириш корхоналари 4,45 трлн. сўмлик хизмат кўрсатишди
Алоқа ва ахборотлаштириш корхоналари 4,45 трлн. сўмлик хизмат кўрсатишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда 2016-йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида алоқа ва ахборотлаштириш корхоналари томонидан 4,45 трлн. сўмлик хизматлар кўрсатилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,8 фоизга кўпдир.

ДСҚ матбуот хизматининг хабарига кўра, хизмат кўрсатишнинг умумий ҳажмида алоқа ва ахборотлаштириш корхоналари томонидан кўрсатилган хизмат улуши 6,9 фоизни ташкил қилди.

Ҳисобот даврида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг умумий ҳажмида 87,8 фоиз улуш телекоммуникация хизматларига ва 5,1 фоиз ноширлик хизматларига тўғри келди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг