Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2016-йил 10-июнь куни “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2003-йил 13-февралдаги 75-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди.
Ҳужжатга биноан, алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотаётган сотувчи кўриниши йигирма ёшдан кичик кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотишни рад этиши шарт.
сотиш жойларида алкоголли ичимликлар йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларининг инсон саломатлигига салбий таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаганда; алкоголли маҳсулот идишида ёки тамаки маҳсулоти қутисида (ўрамида) алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг инсон саломатлигига салбий таъсири тўғрисидаги матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда йигиpмa ëшгa тўлмaгaн шaxcлapгa сотиш тaқиқлaнaди.