Мазкур ўзгартиришлар 2016-йилнинг 4-октябридан кучга киради. Янги талабларга кўра, алкоголли маҳсулотларнинг қадоқлари юқори сифатли қоғоздан ҳамда рўйхатдан ўтган полиграфия корхонаси томонидан тайёрланиши керак.
Қадоқларни тайёрлашда, нусха олишнинг олдини олиш мақсадида, ҳимоя воситасидан фойдаланишга рухсат берилади. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи қадоқларни хориж давлатларидан олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга асосан, алкоголи бўлган шиша идишларда унинг инсон организмига зарари тўғрисида ёзилиши шарт.
Қайд этилишича, мазкур огоҳлантириш қадоқ майдонининг камида 40 фоизини эгаллаши лозим: “Алкоголли маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиниши асаб тизими ва ички органларнинг оғир касалликларига олиб келади”.