Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Нартаев Агзам Орумбаевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Алишер Темиров Сматиллаевич Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
А. Темиров 2009 йил Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган.
Турли йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Янги тиббий техника қўмитаси раиси, Дори воситалар, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази бўлим бошлиғи, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
директори ўринбосари, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган.
Шунингдек, А. Темиров раҳбар кадрларни тайёрлаш дастури доирасида Германия давлатида стажировка ўтаган. Унинг бевосита иштироки билан Ўзбекистон Европа ва АҚШ фармокопеяларида кузатувчи мақомини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини яратишда уларнинг матнларини нусхалаштириш ва уйғунлаштириш ҳуқуқини олган.
У тайинловга қадар, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика соҳасини тартибга солиш ва дори воситалари эҳтиёжларини аниқлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.