Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Молия 11/03/2025 Алексей Максимов «Humo» тўлов тизимига раҳбар этиб тайинланди

Алексей Максимов «Humo» тўлов тизимига раҳбар этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шухрат Қурбонов «Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ («Humo») бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди.

Бу лавозимга аввал «Octobank» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган Алексей Максимов тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил январь ойида «Paynet» АЖ «Миллий банклараро процессинг маркази»нинг давлатга тегишли 100% акциялар пакетини $65 млн эвазига сотиб олган эди.

«Paynet» АЖ — Ўзбекистон молиявий технологиялари бозоридаги энг йирик ўйинчилардан бири бўлиб, 18 йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритмоқда. Paynet тизими 1 500 дан ортиқ товар ва хизмат етказиб берувчилар учун тўловларни амалга оширади, унинг аудиторияси эса йилига 20 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларни ташкил этади.

«Humo» миллий тўлов тизими 2018 йил сентябрь ойида хусусий процессинг маркази Uzcard ишидаги узилишлар фонида ташкил этилган. Унинг асосий мақсади миллий тўлов тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва бозорни монополизация қилишнинг олдини олишдан иборат эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг