Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 16/12/2016 Алан Дункан Ўзбекистонга расмий ташриф буюрмоқда
Алан Дункан Ўзбекистонга расмий ташриф буюрмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Буюк Британиянинг Ташқи ишлар вазири ўринбосари, Парламент аъзоси, жаноб Алан Дункан Ўзбекистонга биринчи расмий ташриф буюрмоқда.

Буюк Британия Ташқи ишлар Вазирининг Европа ҳамда Америка ишлари бўйича ўринбосари, Парламент аъзоси, жаноб Алан Дункан Президент Шавкат Мирзиёевнинг инаугурациясидан сўнг Ўзбекистонга ташриф буюрган биринчи чет эллик юқори мартабали меҳмондир.

Ташриф давомида жаноб Алан Дункан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ва Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан учрашувлар ўтказади.

Ўзининг бўлажак ташрифи ҳақида жаноб Алан Дункан шундай деди:

“Мен Ўзбекистонга ташриф буюришга ва Президент Мирзиёевнинг Президент сайловида ғолиб чиққани муносабати билан табриклашга имконият туғилганидан жуда хурсандман. Мен Президент томонидан бошланган ислоҳотлар дастурини тўла қўллаб-қувватлайман ва келгусида Президент ва Ўзбекистон ҳукумати билан Буюк Британия ва Ўзбекистон орасида амалдаги икки томонлама муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига умид қиламан. Бизнинг амалдаги терроризм билан кураш ва мудофаа масалалари бўйича ҳамкорлигимиз минтақавий хавфсизликни таъминлашда муҳимлигича қолади.

Аминманки, келгусида Ўзбекистон билан савдо-сотиқ ҳажмини янада ошира оламиз. Президентнинг Ўзбекистонда бизнес муҳитни яхшилаш ва хусусий сектор ролини ошириш ҳақидаги қарори Британия компанияларининг бундай катта ва ривожланаётган бозорга ўз эътиборларини қаратишга ёрдам беради”.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг