Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 24/08/2016 “Ал-Айн” (БАА) - “Локомотив” (Тошкент) - 0:0
“Ал-Айн” (БАА) - “Локомотив” (Тошкент) - 0:0
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 23-август куни Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичи старт олди. Осиёнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Тошкентнинг “Локомотив” футбол клубига ушбу босқичда Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Айн” жамоаси қаршилик қилмоқда.

Чорак финал босқичи доирасидаги дастлабки учрашувни сафарда ўтказган темирйўлчилар Ал-Айндан бир очко билан қайтиб, кейинги босқичга йўл олиш учун ўзига яхши имконият ҳосил қилиб олди.

Ўз тарихида илк бор ушбу босқичгача етиб келган “Локомотив” бу турнирнинг бош совринини 2003 йилда қўлга киритган ва мусобақада 11-маротаба қатнашаётган номдор рақибига қарши муносиб қаршилик кўрсата олди.

Учрашув давомида тўп назорати ва яратилган вазиятлар борасида мезбонлар устунликка эга бўлганига қарамай, “Локомотив” ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди ва қарши ҳужумларда бир неча голли вазиятлар яратди. Бироқ ҳужумлар гол билан якунланмади – 0:0.

Жавоб учрашуви Тошкентда 13-сентябрь куни бўлиб ўтади.

"Ал-Айн" (БАА) - "Локомотив" (Ўзбекистон) 0:0

23 август 2016. "Ҳазза бин Зайд" стадиони, Ал-Айн, БАА.

"Ал Айн": 17.Холид Эйса, 5.Исмоил Аҳмад, 7.Лукас Кайо (18.Иброҳим Диаки, 84), 9.Дуглас (16.Муҳаммад Абдулраҳмон, 68), 10.Умар Абдулраҳмон, 19.Муҳанад Салим, 23.Муҳаммад Аҳмад Ғариб, 25.Амир Абдулраҳмон, 29.Ли Мюнг Жу, 50.Муҳаммад Фаёз, 70.Данило Асприлла.

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (28.Икром Алибоев, 76), 13.Неманья Яничич, 15.Сардор Мирзаев, 18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 33.Олег Зотеев (37.Шерзод Файзиев, 87), 71.Артур Геворкян (10.Марат Бикмаев, 68).

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг