Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 22/09/2017 АКТ вазирлипш ва Cisco ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
АКТ вазирлипш ва Cisco ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи доирасида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси ҳукумат топшириғи асосида Калифорния штатидаги "Кремний водийси"да жойлашган Cisco компаниясининг бош қароргоҳида бўлишди. Бу ерда компаниянинг стратегия, технология ва инноватсиялар бўйича вице-президенти Доуг Вебстер билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида Cisco вакиллари компаниянинг жаҳон миқёсида иқтисодиётни рақамлаштириш, киберхавфсизлик бўйича ечимлари, "интернет буюмлар" (IoT) тенденциясига асосланган "ақлли" ва хафсиз шаҳар лойиҳалари юзасидан нуқтаи назарига оид тақдимот, шунингдек жамоавий ҳамкорлик ва мулоқотни ўрнатишга оид АТ-таклифлари билан чиқиш қилдилар.

Cisco ҳамда вазирлик ўртасида Ўзбекистонда хавфсиз ва "ақлли" шаҳарни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш йўналишида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Келишувлар натижасида имзоланган ҳужжатга кўра истиқболда қуйидаги соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш белгилаб олинди:

- "Ақлли шаҳар" (смарт cитй) ҳамда "интернет буюмлари" (IoT) концепциясини ишлаб чиқишда қўллаб-қувватлаш ва тажриба алмашиш;

- Киберхавфсизлик йўналишидаги бошқарув амалиётини такомиллаштиришда ҳамкорлик қилиш;

- Ўзбекистонда ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш орқали мамлакатда амалга оширилаётган рақамли ислоҳотларда иштирок этиш;

- Кенг полосали интернетга уланиш соҳасида қўллаб-қувватлаш ва тажриба алмашиш.

1984 йилда асос солинган Cisco компанияси тармоқли технологиялар, аҳоли ва муассасалар учун илғор мулоқот ва алоқа алмашиш платформаларини ишлаб чиқишда жаҳонда пешқадам ҳисобланади. Компаниянинг 2016 йилда технологиялар ва хизматларни сотишдан олган даромади 46 млрд. АҚШ долларини ташкил қилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг