Давлат бошқарувини ислоҳ қилиш бўйича ҳамкорликдаги ушбу лойиҳа фаолияти 2017 йилнинг октябрь ва 2020 йилнинг декабрь ойигача давом этади. Лойиҳа бюджетининг умумий ҳажми 1 млн. 200 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Ҳамкорликдаги лойиҳанинг асосий ёʻналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
Самарали давлат бошқаруви ва элеcтрон ҳукумат соҳаларида ислоҳ қилишнинг ахборот-таҳлилий қўллаб-қувватланиши.
Ҳуқуқий ахборот ва давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш.
АТ, муҳандислик фанлари ва элеcтрон ҳукумат соҳаларидаги миллий салоҳиятни ривожлантириш.
Ушбу йўналишларни амалга ошириш доирасида: давлат бошқарувини ислоҳ қилишнинг ахборот-таҳлилий қўллаб-қувватланиши; самарали давлат бошқаруви Маркази (ДБМ)нинг институтсионал қўллаб-қувватланиши; давлат бошқаруви ва электрон ҳукумат соҳаларида Вазирлик ИТ-соҳасининг салоҳиятининг мустаҳкамланиши.
Лойиҳада lex.uz ҳуқуқий ахборот порталининг такомиллаштирилиши; «Ўзархив» агентлиги корпоратив-ахборотлаштириш тизимининг яратилиши; электрон хизмат ва мурожаатлар статистикасини йиғиш ҳамда таҳлил этилилишининг такомиллаштирилиши кўзда тутилган.
Лойиҳанинг аниқ, муҳандислик ва АТ билан боғлиқ фанларга қизиқишни рағбатлантириш; АТ ва электрон ҳукумат соҳаларидаги миллий кадрлар салоҳиятининг мустаҳкамланиши, шунингдек, АТ соҳасидаги юқори технологик маҳсулотлар ва хизматлар экспортининг қўллаб-қувватланиши юзасидан чора-тадбирлар режалаштирилган.
Ҳамкорликдаги мазкур лойиҳанинг фаолияти жараёнидаги турли тадбирларга «Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш тизими Маркази, Тошкентдаги ИНҲА университети, Мирзо Улуғбек Инноватсион Маркази каби миллий ҳамкорлар билан бир қаторда, Европа Иттифоқи вакиллари, Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки, Осиё тараққиёт банки, КОИCА, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва бошқалар жалб этилади.