Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 24/03/2018 АКТ вазири РФ Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари билан учрашди
АКТ вазири РФ Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 21 март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев Россия Федерацияси Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин билан учрашди. Унда, шунингдек, РФнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ҳамда РФ Президенти бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Дмитрий Фатихов ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида икки мамлакатнинг ахборот-технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар рақамли иқтисодиёт, АКТ мутахассисларини тайёрлаш, технопаркларни ривожлантириш, жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислар малакасини ошириш, почта алоқасини ривожлантириш, рақамли телевидениени ривожлантириш ва бошқа муҳим йўналишларни кўриб чиқишди.

Музокаралар якунида мамлакатлар ўзаро ҳамкорликка қизиқиш билдиришди. Барча кўтарилган масалалар ва қисқа муддатда икки томоннинг ишчи гуруҳларини шакллантириш бўйича келишувга эришилди.Инвестицияларни бошқаришга ихтисослашган “Silverleafe Capital Parthers” компанияси 2004 йили Теннесси штатининг Мемфис шаҳрида ташкил этилган. Ден Паттерсон “Merrill Lynch” хусусий мижозлар гуруҳида ўн йилдан кўпроқ ишлаганидан сўнг “Silverleafe Capital Parthers” компаниясига асос солган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг