Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 31/05/2022 Акциз солиқ ставкалари миқдорларининг 2022 йил 1 июндан ўзгариши ҳисобига “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида бензин нархи ошмайди
Акциз солиқ ставкалари миқдорларининг 2022 йил 1 июндан ўзгариши ҳисобига “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида бензин нархи ошмайди

Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида нефть маҳсулотларига нисбатан акция солиғи ставкаларининг миқдори ошиши ортидан 2022 йил 1 июнь кунидан бошлаб автобензин нархининг ошишига доир хабарлар эълон қилинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ нефть маҳсулотлари ва якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкаларига жорий йил 1 июндан ўзгартиришлар киритилмоқда.

Хусусан, якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкалари:

– бензин: амалда – 465 530 сўм/тонна ёки 350 сўм/литр, 1 июндан – 512 000 сўм ёки 385 сўм/литр (ўзгариш 46 470 сўм ёки 35 сўм/литр ёки 10 %);

– дизель ёқилғиси: амалда – 425 918 сўм/тонна ёки 350 сўм/литр, 1 июндан – 468 000 сўм/тонна ёки 385 сўм/литр (ўзгариш 42 082 сўм ёки 35 сўм/литр ёки 10 %).

Юқоридаги ўзгаришлар АИ-80 бензини мисолида кўрилганида, АЁҚШларда ўртача нарх таркибидаги мавжуд солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ўртача 71 сўмгача (ҚҚС билан) бўлган миқдорда чакана нархига таъсир қилиши мумкин, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги UNG Petro АЁҚШларида 1 июндан акциз солиқлари бўйича киритилаётган ўзгаришлар ҳисобига бугунги кунда 1 литри 6 800 сўмни ташкил қилаётган Аи-80 маркали автобензиннинг чакана нархи ошмайди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг