Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 17/08/2020 AKFA университетининг «Бухгалтерия ва молия» факультетига 530 нафардан ортиқ абитуриентлар ҳужжат топширишди
AKFA университетининг «Бухгалтерия ва молия» факультетига 530 нафардан ортиқ абитуриентлар ҳужжат топширишди

 

AKFA университетининг янги «Бухгалтерия ва молия» (BS in Accounting and Finance) факультетига 530 нафардан ортиқ абитуриентлар ўз ҳужжатларини топширдилар.

Олий ўқув юрти янги факультетга абитуриентлардан ҳужжатларни 2020 йилнинг 4 августдан 17 августига қадар қабул қилди. Абитуриентлар олий ўқув юртининг расмий сайти орқали ҳужжатларини онлайн топшириш имкониятига эга бўлдилар.

Ҳужжатларни қабул қилиш жараёни натижасига кўра жами 531 нафар абитуриентлар «Бухгалтерия ва молия» факультетида ўқиш истагини билдиришган. Кириш имтиҳони 21 август куни математика фанидан бўлиб ўтади.

Кириш имтиҳонлари онлайн ўтказилади. Абитуриентлар махсус дастур ёрдамида имтиҳон топширишади. Дастур имтиҳоннинг холислигини таъминлайди. Абитуриентлар кўчиришга ёки учинчи шахслардан ёрдам олишга ҳаракат қилсалар, тизим буни қайд этади.

Кириш имтиҳонидаги саволларининг сони 20 тани ташкил этади. Имтиҳон 40 дақиқа давом этади ва унинг натижалари 21 август куни эълон қилинади.

- AKFA Университети хориж олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон фуқаролари учун тақдим этилаётган таълим хизматлари кўламини ошириб боришни режалаштирган. «Бухгалтерия ва молия» факультети мазкур йўналишдаги илк қадамлардан биридир. Бизнинг университет ўз олдига яқин вақт ичида янги факультетларни очиш бўйича вазифаларни қўйган, - деб таъкидлади Akfa Университети ректори Беҳзод Джалилов.

Жорий ўқув йилида AKFA Университети янги факультетга 100 нафар маҳаллий талабаларни қабул қилишни режалаштирган. Бунда кириш имтиҳонларида юқори бал тўплаган 42 нафар талабалар контракт пулининг 10 фоиздан 100 фоизигача чегирмага эга бўлишади.

Олийгоҳда таълим жараёни инглиз тилида ташкил этилади ва 4 йил давом этади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг