Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 04/09/2020 AKFA Университети раҳбарияти биринчи босқич талабалари билан учрашди
AKFA Университети раҳбарияти биринчи босқич талабалари билан учрашди

 

AKFA университетининг тиббиёт факультетида янги 2020-2021 ўқув йили жорий йилнинг 7 сентябрь кунидан бошланади.

 

Янги ўқув йили бошланишидан аввал AKFA Университети маъмурияти биринчи босқич талабалари билан учрашув ўтказди.

 

Учрашувда AKFA Medline Бош директори Камола Мирзалиева, AKFA Университети ректори Беҳзод Джалилов ва Тиббиёт факультети декани Гё Джун иштирок этдилар.

 

Камола Мирзалиева талабаларни AKFA университетининг Тиббиёт факультетига қабул қилингани билан қутлади. Талабаларга мурожаат этар экан, у талабалар келажакда қайси йўналишда ишлашларини ҳозирданоқ аниқлаб олишлари кераклигини таъкидлади.

 

AKFA Medline раҳбари талабалар таълим олишга жиддий қарашлари ва ўз олдиларига юқори мақсад қўйишлари кераклигини айтиб ўтди. Унинг фикрига кўра, юқори мақсад қўя оладиган одамларгина олдиларидаги барча тўсиқларни енга олади.

 

Тиббиёт факультети декани Гё Джун, ўз ўрнида, олий таълим муассасасида таълим жараёни ҳақида маълумот тақдим этди. Унинг айтишича, тиббиёт талабалари самимийлик билан бир қаторда тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак.

 

AKFA Университети ректори Беҳзод Джалилов талабалар ва тадбир иштироечиларининг ўқув юрти фаолиятига оид саволларига жавоб берди.

 

Хусусан, Тиббиёт факультетида 2020-2021 ўқув йили жорий йилнинг 7 сентябрь куни бошланиши таъкидланди. Ўқув жараёни талабалар истагига кўра онлайн ёки анъанавий тарзда ташкил этилади.

 

Учрашув якунида AKFA Medline ва AKFA Университети раҳбарияти биринчи босқич талабаларига замонавий Samsung планшетларини совға қилдилар.

 

Эслатиб ўтамиз, "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да AKFA Университети талабаларга кўмак бериш мақсадида янги лойиҳага қўл урди.

 

Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади AKFA Университетида талабаларига таълим жараёнида қулайлик яратишдир. Бундан ташқари эндиликда талабалар дарс жараёнидаги конспектларини ва уй вазифаларини ўқитувчиларга  платформа орқали юборишлари мумкин бўлади. Бу эса университетда қоғоздан фойдаланиш ҳажмини янада камайтиришга ва табиатга келтириладиган зарарни қисқартириш имкониятини яратади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг