Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 20/08/2020 AKFA Университети онлайн форматида «Бухгалтерия ва молия» факультетига қабул имтиҳонини ўтказади
AKFA Университети онлайн форматида «Бухгалтерия ва молия» факультетига қабул имтиҳонини ўтказади

 

2020 йилнинг 21 август куни AKFA Университети янги «Бухгалтерия ва молия» (BS in Accounting and Finance) факультетига онлайн форматида қабул имтиҳонларини ўтказади.

Олий ўқув юрти янги факультетга абитуриентлардан ҳужжатларни жорий йилнинг 4 августдан 17 августига қадар қабул қилди. Абитуриентлар олий ўқув юртининг расмий сайти орқали ҳужжатларини онлайн топшириш имкониятига эга бўлдилар.

Ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида AKFA Университетнинг «Бухгалтерия ва молия» факультетига жами 530 нафардан зиёд абитуриент ҳужжатларини топширишди.

AKFA Университетнинг «Бухгалтерия ва молия» факультетига кириш имтиҳонлари 21 август куни махсус дастур ёрдамида ўтказилади.

Абитуриентлар математика фанидан (20 та савол) имтиҳон топширадилар. Имтиҳонга 40 дақиқа вақт ажратилган.

Имтиҳон жараёнида фойдаланиладиган дастур имтиҳоннинг холислигини таъминлайди. Абитуриентлар кўчиришга ҳаракат қилсалар ёки учинчи шахслардан ёрдам олишга ҳаракат қилсалар, тизим буни қайд этади.

Имтиҳон якунлангач, абитуриентлар ўзларининг натижаларини билиб олиш имконига эга бўладилар, бу эса кириш имтиҳонларининг холислигини таъминлайди. Абитуриентлар соат 18:00 га қадар имтиҳон натижаларига апелляция топшириш имкониятига эгалар. Соат 20:00 да олий ўқув юрти ўқишга қабул қилинган талабалар рўйхати ва якуний натижаларни эълон қилади.

Жорий ўқув йилида AKFA Университети янги факультетга 100 нафар маҳаллий талабаларни қабул қилишни режалаштирган. Бунда кириш имтиҳонларида юқори бал тўплаган 42 нафар талабалар контракт пулининг 10 фоиздан 100 фоизигача чегирмага эга бўлишади.

Олийгоҳда таълим жараёни инглиз тилида ташкил этилади ва 4 йил давом этади.

 

AKFA Университети матбуот хизмати

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг